Табиий офатнинг Қашқадарёга етказган талафотлари маълум бўлди

Жамият

image

Кеча, 27 апрель куни соат 21:15 дан 23:05 га қадар Қашкадарё вилояти ҳудудига кучли шамол (20-25 м/с тезликда) кузатилди ва бу ҳолат бир қанча талафотларни келтириб чиқарди. Қашқадарёда юзага келган фавқулодда ҳолат юзасидан вилоят комиссияси ахбороти эълон қилинди.

Келиб тушган мурожаатлар ва қўшимча ўрганишлар давомида вилоят ҳудудида кучли шамол натижасида 3 та кўп қаватли уйларнинг 1020 м кв том қопламаси, 52 та якка тартибдаги турар-жой биноларининг том қопламаси, 2 та ташкилот биносининг 200 м кв том қопламаси, 2 та ички газ қувури, 5 та иссиқхоналар ва 97 та турли-хил катталикдаги дарахтлар зарарланганлиги аниқланди.

Шунингдек, дарахтлар ва биноларнинг том қисмлари қулаши натижасида электр энергияси ва табиий газ таъминотида фавқулодда ўчишлар юзага келди.

Ҳозирда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда вилоят ФВДТ хизматларининг тегишли куч ва воситаларини жалб этган ҳолда кучли шамол оқибатларини бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда. 

Ушбу тадбирларга вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва ҳудудий тузилмалари томонидан 16 та техника 75 нафар шахсий таркиб жалб этилган.

Аввалроқ, табиий офатнинг Бухоро вилоятига етказган зарари ҳақида маълумот берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу табиий офат оқибатларини кўздан кечириш, зарур чора-тадбирларни белгилаш ҳамда аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш мақсадида бугун Бухоро вилоятига бориб-келди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё табиий офат

Баҳолаганлар

208

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг