Табиий газ ижтимоий нормаси миқдори оширилади

Жамият

image

Ўзбекистонда эртага, 1 ноябрдан бошлаб табиий газнинг ижтимоий норма миқдори 100 метр кубдан 500 метр кубгача оширилади. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, ноябрь ойининг биринчи кунидан ойлик базавий меъёрлар иситиш мавсуми учун мўлжалланган шкалага ўтади.

Ноябрь, декабрь, январь ва февраль ойларида бир ойлик меъёрлар қуйидаги тартибда бўлади:

  • 500 м3 гача – 650 сўм (1 м3 газ учун);
  • 501 м3 дан 2500 м3 гача – 1500 сўм;
  • 2501 м3 дан 5000 м3 гача – 1950 сўм;
  • 5001 м3 дан 10000 м3 гача – 2275 сўм;
  • 10001 м3 ва ундан юқори – 2600 сўм.

Маълумот учун, жорий йилнинг 1 май кунидан электр энергияси ва газ учун тарифлар табақалаштирилган тартибда ўзгарган. Электр энергияси нархи истеъмолчиларнинг I ва II гуруҳлари учун ўзгаришсиз – 1 кВт/соат учун мос равишда 1000 сўм ва 900 сўмдан қолдирилди. Истеъмолчиларнинг III гуруҳи, шу жумладан, марказлашган ҳолда электр плиталар билан жиҳозланган кўп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар учун 1 ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб белгиланган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда электр энергияси ва табиий газ учун нархлар 2026 йилдан бошлаб, уч йилдан кам бўлмаган муддатга амал қилиши хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳудудгазтаъминот табиий газ ижтимоий норма миқдори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг