Табибларнинг коронавирусга кучи етадими?

Бу қизиқ

image

Табиблар коронавирусни даволай оладими? Ушбу савол билан Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков мурожаат қилинди.

“Коронавирус инфекцияси махсус даволашни талаб қиладиган касаллик. Албатта, бундай пайтларда табиблар ҳам кўпайиб кетиши табиий. Лекин ушбу инфекцияга чалинган беморлар шифохона шароитида, юқумли касалликлар, вирусолог, пульмонолог, реаниматолог, педиатр каби мутахассислар тавсияларига асосан даволаниши керак. Бу табиблар даволайдиган касаллик эмас”, дейди жавобан Отабеков.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар 158 нафарга етди. Уларнинг 7 нафари касалликдан фориғ бўлди, 2 киши вафот этди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

табиб коронавирус

Баҳолаганлар

221

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг