Сувайш каналида контейнер кемаси ағдарилиб кетди 

Олам

image
0:00
0:00
download

353 метрлик Maersk Emerald контейнер кемаси двигателдаги муаммолар туфайли Мисрнинг Исмаилия шаҳри яқинидаги Сувайш каналида ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Сувайш канали маъмуриятининг Facebook’даги саҳифасида хабар берилди.  

Канал маъмурияти раҳбари Усама Рабианинг сўзларига кўра, Сувайш каналида ағдарилиб кетган Maersk Emerald контейнер кемаси шатакка олиниб, портга олиб борилган.

“Канал раҳбарияти зудлик билан чора кўрди. Қутқарув операциясида “Барака” кемаси бошчилигидаги тўртта шатакчи кема қатнашди, улар биргаликда контейнер кемасини ҳаракатга келтиришга ёрдам берди”, дейилган хабарда. 

Таъкидланишича, операция давомида канал орқали умумий сиғими 3,6 миллион тоннани ташкил этган 68 та кема ўтган. 

Рабианинг сўзларига кўра, навигация ҳаракати умуман ўзгармаган, чунки шимол томон йўналган кемалар зудлик билан Сувайш каналининг янги қисми орқали шарқий йўналишни айланиб ўтишга йўналтирилган. Maersk Emerald шатакка олиниб, портга етказилгандан кейин ҳаракатни давом эттирган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 март куни Хитойдан Роттердамга кетаётган 400 метр узунликдаги Ever Given кемаси Сувайш каналининг 151-километрида саёзликка ўтириб қолганди. У орадан 6 кун ўтибгина сувга қайтарилди. Канал тўсилиб қолганида 400 дан ортиқ кемадан иборат навбат юзага келди.


Мақола муаллифи

Теглар

кема Сувайш

Баҳолаганлар

270

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг