Сурхондарёдаги омборхонада йирик ёнғин чиқди (видео)
3-саҳифа
−
09 Август 2023
8602Сурхондарё вилояти Термиз туманида жойлашган омборхонада ёнғин чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Айтилишича, бугун, 9 август куни соат 14:01 да Сурхондарё вилояти Термиз тумани “Бунёдкор” МФЙда жойлашган “Фарғона азот” Акциядорлик жамиятига қарашли омборхоналарнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар тушган. Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:10 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:15 да қуршаб олинган ва соат 15:20 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида тахминан 70-80 метр квадрат майдонда омборхонанинг ичида бўлган кўмир ёниб зарарланган.
“Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда” дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин пойтахт Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин чиққан эди.