Тошкентдаги “дом”да ёнғин чиқди. 20 киши эвакуация қилинди

Жамият

−

image

Пойтахт Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин чиқди, 20 киши эвакуация қилинди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Келтирилишича, воқеа кеча, 6 август куни Мирзо Улуғбек тумани “Бешкапа” маҳалласи Буюк Ипак йўли кўчасида содир бўлган. Соат 18:59 да ёнғин тўғрисида Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Чақирувга кўра, ушбу манзилга соат 19:06 да етиб борилиб, соат 19:25 да ўчирилган.

Ёнғинни бартараф этишга 3 та ёнғин-қутқарув экипажи, 1 та автонарвон ва 1 та ёнғин-қутқарув отряди бўлинмаси жалб этилган.

Ёнғин оқибатида 15 квадрат метр майдонда уй-жиҳозлари  ёниб зарарланган. 

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқлиги айтилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг