Тошкентдаги “дом”да ёнғин чиқди. 20 киши эвакуация қилинди
Жамият
−
07 Август 2023
6526Пойтахт Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин чиқди, 20 киши эвакуация қилинди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.
Келтирилишича, воқеа кеча, 6 август куни Мирзо Улуғбек тумани “Бешкапа” маҳалласи Буюк Ипак йўли кўчасида содир бўлган. Соат 18:59 да ёнғин тўғрисида Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Чақирувга кўра, ушбу манзилга соат 19:06 да етиб борилиб, соат 19:25 да ўчирилган.
Ёнғинни бартараф этишга 3 та ёнғин-қутқарув экипажи, 1 та автонарвон ва 1 та ёнғин-қутқарув отряди бўлинмаси жалб этилган.
Ёнғин оқибатида 15 квадрат метр майдонда уй-жиҳозлари ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқлиги айтилмоқда.
LiveБарчаси