Сурхондарёдаги катта савдо мажмуасида ёнғин чиқди
3-саҳифа
−
25 Июнь
7031Бугун, 25 июнь куни Сурхондарё вилоятидаги савдо мажмуасида ёнғин чиқди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, тунги соат 02:12 да Денов тумани Бобур маҳалласида жойлашган савдо мажмуаси ҳудудидаги 4 та асосий ва 8 та кичик савдо дўконларида ёнғин содир бўлган. Оқибатда 90 квадрат метр майдондаги буюм ҳамда кийим-кечаклар ёнғиндан зарарланган.
Воқеа жойига Денов, Шўрчи, Олтинсой, Сариосиё ва Қумқўрғон туманлари ФВБларининг 9 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 02:20 да етиб бориб, ёнғин соат 02:30 да қуршаб олинган ва соат 03:50 да батамом ўчирилган. Натижада мажмуанинг бошқа ҳудудларига ёнғин тарқалишининг олди олинган ва 48 та савдо дўкони ҳамда 500 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.
Билдирилишича, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентдаги мебель корхонасида ёнғин чиққани хабар қилинганди.