Сурхондарёдаги чегара постида салкам 70 кг наркотик моддалар ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Сурхондарёда юк автотранспорт воситасига яширилган 70 килограммга яқин наркотик моддалар тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси хабар берди.

Жорий йилнинг 7 сентябрь куни тонгги соат 05:08 да “Сариосиё” чегара божхона пости орқали республикага кириб келган ва ҳужжатларга кўра бўш ҳолатда бўлган юк машинасига яширилган 69,2 кг гиёҳвандлик воситалари ушланган.
Гап шундаки, ушбу юк машинаси текширилганда автомобиль кабинасидан 66 ўрамда гиёҳвандлик моддалари яширилгани аниқланган. Ўрамлар очиб кўрилганда, уларнинг 30 тасида 31,9 килограмм “героин”, 36 тасида эса 37,3 килограмм оғирликдаги “гашиш” гиёҳвандлик воситаси жойлангани фош бўлган.

Ушбу ҳолатда жами гиёҳвандлик воситаларининг оғирлиги ўрами билан ҳисоблаганда 69,2 килограммни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент халқаро аэропортида сўнгги 30 йил ичидаги энг йирик миқдордаги – 8,5 тонна гиёҳвандлик моддаси тўхтатиб қолинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё гашиш героин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг