Сурхондарёда Labo ҳайдаган ёш боланинг отасига чора кўрилди (видео)

Жамият

image

Сурхондарё вилоятида вояга етмаган бола томонидан юк автомашинаси бошқарилган ҳолати жамоатчиликнинг эътирозига сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан боланинг отасига чора кўрилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ хабар берди.

Қайд этилишича, Ангор тумани Зартепа маҳалласи ҳудудидан Labo русумли юк автомашинасини бошқариб кетаётган вояга етмаган болани шу маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаролар  бир неча маротаба кўриб гувоҳи бўлган. Шундан сўнг маҳаллага бириктирилган ЙПХ ходимларига хабар бериб, ушбу ҳуқуқбузарликни бартараф этишлари сўралган. 

Билдирилишича, ҳолат Ангор тумани ИИБ ЙҲХГ катта инспектори капитан Санжар Менглибоев томонидан ўрганилиб, боланинг отаси иштирокида муҳокама қилинган ва белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган.

“Шу ўринда жамоатчилик вакилларига йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда бефарқ бўлмаганликлари, бу борада ҳуқуқ тартибот органлари билан ҳамкорликлари учун Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ  миннатдорчилик билдиради”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада ёш болалар севги ҳақида видеолар ишлагани учун уларнинг отаси маъмурий жавобгарликка тортилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё Ангор Labo

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made