Сурхондарёда қарийб 90 кг гиёҳвандлик моддаси ушланди

3-саҳифа

image

Сурхондарёда Тожикистондан олиб келинган 90 кг.га яқин наркотик моддалар мусодара қилинди. Бу ҳақда Давлат Хавфсизлик хизмати маълум қилди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ва Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Тожикистондан олиб келинган катта миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди.

Жумладан, ўзбек-тожик давлат чегарасининг Сариосиё тумани Чашма қишлоғи ҳудудидан ўтган қисмида 4 дона рюкзакда 39 кг 409 гр “героин”, 35 кг 745 гр “опий” ва 14 кг 545 гр “гашиш” моддалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 246-моддаси 2-қисми (контрабанда) билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу умумий оғирлиги 89 кг 699 гр бўлган гиёҳвандлик воситалари эгаларининг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё гиёҳвандлик моддаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг