Сурхондарёда икки минг йиллик тарихий шаҳар қолдиқлари топилди (видео)
Бу қизиқ
−
29 Май
7773Сурхондарё вилояти ҳудудида 4 минг йиллик тарихга эга қабрлар ва 2 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон-Хитой қўшма археологик экспедицияси томонидан амалга оширилган изланишлар давомида Узун туманидан турли хил сопол идишлар, қурол-аслаҳалар, тақинчоқлар, ҳайкалчалар, шаҳарча миноралари қолдиқлари ҳамда турли қадимий қабрлар аниқланди.
Олимларнинг дастлабки хулосаларига кўра, ушбу археологик топилмалар эрамиздан аввалги II - эрамизнинг III асрларига оид Қанғ, Кушон ва Юэчжи (Массагетлар) даврига тегишли эканлиги аниқланган.
“Ҳозирда ҳудудда Ўзбекистон-Хитой қўшма археологик экспедицияси томонидан ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида милодий IX-XVI асрларга оид хум идишлар топилганди.