Сурхондарёда икки киши қидирувга берилди. Топганга 20 миллион ваъда қилинган
3-саҳифа
−
14 Апрель
111935Сурхондарё вилоятининг Шўрчи ва Жарқўрғон туманларида икки нафар фуқаро қидирувга берилди. Ушбу шахсларни топилишида кўмаклашганларга 10 миллиондан 20 миллион сўм ваъда қилинган. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.
Қайд этилишича, Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани “Оққўрғон” маҳалласида яшовчи, 1960 йил туғилган Баҳодир Холмирзаевич Менгзияев 2024 йилнинг 8 апрель куни яшаш манзилидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.
Ушбу шахс ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролардан 102, +998-91-511-75-92, +998-91-575-01-01 телефон рақамларига мурожаат қилишлари сўралади. Маълумот берган фуқаронинг шахсига оид маълумотлари сир сақланиши кафолатланади.
Шу билан бирга, Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани “Қўштепа” маҳалласида яшовчи, 1973 йил туғилган Мавжуда Хаби қизи Хабиева 2024 йилнинг 6 апрель куни яшаш манзилидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.
Ушбу шахс ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролардан 102, 76-43-21-002, 88-844-91-95, 97-554-77-17 телефон рақамларига мурожаат қилишлари сўралади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда 15 яшар қиз бедарак йўқолган эди.