Сурхондарёда аёллар машина йўлини тўсиб қўйди (видео)

Жамият

image

Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани 4Р-100б автомобиль йўлининг ўта таъмирталаб аҳволига масъулларнинг эътиборини қаратиш мақсадида айрим аёллар йўлни тўсиб қўйди. Бу акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди

Видеолардан бирида аёллар таъмирталаб йўлни тўсиб қўйгани кўринади. Иккинчисида эса ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари аёллар билан суҳбатлашаётгани акс этган.

Ушбу хабарларга Сурхондарё вилояти ҳокимлиги муносабат билдириб, 4Р-100б автомобиль йўли 2023 йилнинг 1 чорагида таъмирланишини маълум қилган.

Қайд этилишича, 4Р-100б йўлнинг Жарқўрғон тумани марказига элтувчи 0-11 километри тасвирга олинган. Aвтомобиль йўлининг таъмирталаб аҳволга келишига юк машиналарининг белгиланган меъёрдан оғир юкларни олиб, ҳаракатлангани сабаб бўлган.

Шунингдек, ҳозирда Жарқўрғон туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 4Р-100б йўлида транспорт воситаларининг ҳаракат хавфсизлиги ва узлуксизлигини таъминлаш чоралари кўрилган.

Аҳолининг норозилигига сабаб бўлган ушбу масала Сурхондарё вилояти автомобиль йўллари Бош бошқармаси томонидан назоратга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани

Баҳолаганлар

424

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг