Термизда 1-синф ўқувчиси ЙТҲда вафот этди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 23 январь куни Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида Damas машинаси уриб юборган 8 ёшли бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса М-41 автомобиль йўлининг 1610-километрида, яъни Термиз тумани Қорахон маҳалласи ҳудудидан ўтган қисмида рўй берган.

Damas ҳайдовчиси “Термиз-Шўрчи” йўналишида ҳаракатланиб келиб, йўлни кесиб ўтаётган болани туртиб юборган. Оқибатда бола кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан шу куннинг ўзида тез тиббий ёрдам бирлашмасида вафот этган. ЙТҲ қурбони Термиз туманидаги 17-мактабнинг 1-синф ўқувчиси бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 2024 йилда 9364 та йўл-транспорт ҳодисалари содир этилиши оқибатида 2203 нафар инсон ҳалок бўлгани ва 8901 нафар инсон тан жароҳати олгани хабар қилинганди. Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси, сенатор Қутбиддин Бурҳоновнинг айтишича, ўтказилган ўрганишлар таҳлили йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун амалдаги қонун ҳужжатларида таъсир кўрсатувчи омиллар мавжуд эмаслигини ва бу билан жазо муқаррарлигининг етишмаслиги йўл-транспорт ҳодисалари кўпайишининг асосий сабабларидан бири бўлмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Термиз Сурхондарё вилояти Damas

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг