Сурхондарёда 119 кг гиёҳвандлик моддаси аниқланди
3-саҳифа
−
12:31 1397 1 дақиқа
Сурхондарё вилоятида “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор профилактик тадбирининг 25 куни давомида 119 кг гиёҳвандлик моддаси аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, 1 март кунидан бери 200 дан ортиқ гиёҳвандлик билан боғлиқ ҳолатлар аниқланиб, жами 119 кг 691 грамм гиёҳвандлик моддалари ҳамда 9500 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари далилий ашё сифатида олиб қўйилган.
Ҳудудлар кесимида Термиз тумани 96 кг 631 грамм гиёҳвандлик моддалари билан биринчи ўринни қайд этган. Сариосиё туманида 13 та ҳолатда 14 кг 682 грамм, шунингдек, Шўрчи туманида 13 та ҳолатдан 8 кг 65 грамм гиёҳвандлик моддалари аниқланиб, жами 120 килограммга яқин турли хилдаги гиёҳвандлик воситалари истеъмолининг олди олинган ва уларга нисбатан қонуний чора кўрилган.
Бундан ташқари, Қизириқ туманида 1625 дона, Узун туманида эса 7340 дона тақиқланган дори воситаларининг ноқонуний савдоси олди олиниб, далилий ашёлар олиб қўйилган ва айбдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида картошка кўринишидаги 72 кг наркотик моддани олиб ўтмоқчи бўлган шахс ушлангани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси