Сурхондарёда ичида 6 йўловчи бўлган “УАЗ” ағдарилиб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилоятида “УАЗ” русумли автомашина ҳайдовчилари йўл талашиб бир-бири билан тўқнашиб кетиши оқибатида ичида 6 нафар йўловчи бўлган машина ағдарилиб кетгани ҳақида видео тарқалди. Ҳолатга Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 1 август куни соат 15:00 ларда Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани “Хонжиза” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-107 автомобиль йўлининг 30-километрида 2003 йилда туғилган ҳайдовчи “УАЗ” русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган 1979 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги  “УАЗ” русумли транспорт воситасини қувиб ўтаётган вақтда автомобилнинг ўнг томони тўқнашган. Оқибатда ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиб, транспорт воситаси йўлдан чиқиб кетиши сабабли ағдарилиб кетган.

Ҳодиса туфайли ағдарилган “УАЗ” автомашинасининг салонида бўлган 6 нафар йўловчиларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, уй шароитида даволанишга рухсат берилган. 

“Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича судга юборилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Андижон вилоятида Nexia ва юк машинаси тўқнашиши оқибатида ҳайдовчи вафот этганди.

Зумрад Зарипова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ЙҲХБ ИИБ УАЗ Сурхандарё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг