Андижонда ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи вафот этди
3-саҳифа
−
01 Август
3839Бугун, 1 август куни Андижон вилоятида Nexia ва юк машинаси тўқнашиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа Балиқчи тумани ҳудудидан ўтган 4Р-112 автомобиль йўлининг 104-105 километрлари оралиғида содир бўлган. Ҳайдовчи, 1963 йилда туғилган Т.А. ўзининг Nexia-2 русумли транспорт воситасини туман маркази томонидан бошқариб келиб (туман суд олди, тартибга солинган чорраҳа) асосий йўлдан келаётган Зил-130 юк автомашинасини ўтказиб юбормасдан, чап тарафга бурилиш учун кескин ҳаракатланган. Зил-130 автомашинаси ҳайдовчиси тормоз босишга улгурмасдан Nexia-2 автомашинаси билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
ЙТҲ оқибатида Nexia-2 ҳайдовчиси туман шифохонасида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан олган тан жароҳати туфайли вафот этган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Балиқчи тумани ИИБ Тергов бўлими ходимлари томонидан терговга қадар дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Қамчиқ” довонида содир бўлган ЙТҲда 2 киши вафот этганди.
LiveБарчаси