Сурияда зилзила қурбонлари сони 1500 нафарга яқинлашди

Олам

image

Суриянинг бир неча вилоятида юз берган зилзилада ҳалок бўлганлар сони 1444 нафарни ташкил этди ва 3530 киши яраланди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Туркия ва Сурияда содир бўлган кучли зилзила ва ундан кейинги силкинишлар бир қанча вилоятларда кўплаб биноларнинг қулашига олиб келган. Хусусан, Дамашқ назорати остида бўлмаган ҳудудларда яна 733 киши ҳалок бўлган.

Аввалроқ Сурия давлат матбуот хизмати Сурияда қурбонлар сони 600 нафарга яқинлашгани ҳақида маълумот берган эди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 февраль куни Туркиянинг жануби-шарқий вилоятларида ва Суриянинг бир қанча вилоятида 7,9 (дастлабки маълумотларда 7,4) магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Кейинроқ Туркияда яна 7,7 магнитудали зилзила юз берди.

Ҳозирга қадар келиб тушган маълумотларга кўра, зилзила оқибатида Туркияда 2 921 нафар киши ҳалок бўлган ва 5 606 та бино вайрон бўлгани аниқланган.

Бунинг ортидан Президент Ражаб Тойиб Эрдўған мамлакатда 7 кунлик миллий мотам бўлиши ҳақидаги ҳужжатни имзолади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг