Супер ўрта вазнда мутлақ чемпионлик жанги қачон ўтказилиши маълум

Спорт 2743
image

Супеўрта вазн тоифасида WВC, WВА ва WBО йўналишлари чемпиони Сауль Альварес (56-1-2) ва IBF олтин камари соҳиби Калеб Плант (21-0-0) ўртасидаги мутлақ жаҳон чемпионлиги учун ўтказиладиган жанг расман тасдиқланди. Бу ҳақда Альварес Instagram саҳифасида маълум қилди.

Беллашув жорий йилнинг 6 ноябрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтади. Ушбу жангдаги ғолиблик эвазига “Канело” Альварес суперўрта вазн тоифасида энг қисқа вақт давомида мутлақ Жаҳон чемпиони бўлган биринчи боксчига айланиши мумкин.

Профессинал бокс тарихидаги энг тезкор мутлақ жаҳон чемпиони бўлган жангчи америкалик Майк Тайсон ҳисобланади. У 1986 йил ноябрдан 1987 йилнинг августигача WВC, WВА ва IBF камарларини қўлга киритиб, ушбу натижага эришган. 

Аввалроқ, Альвареснинг промоутери Эдди Хирн “Канело” ва Плант ўртасидаги жанг учун музокаралар бошланганини маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Канело сўнгги бор жорий йилнинг 8 май куни британиялик Билли Жо Сондерсни нокаутга учратиб, WBO чемпионлик камарини қўлга киритди. Калеб Плант жорий йил 31 январь куни 3-марта ўзининг IBF камарини ҳимоя қилган ва америкалик Калеб Труэксни очколар ҳисобига кўра мағлуб этган.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 43
Рейтинг: 3.2
t
×