Супер-контракт учун шартнома бериш бошланди

Жамият

image

Ўзбекистондаги давлат ОТМларида супер-контракт учун аризаларни онлайн қабул қилиш ва шартномаларни бериш бошланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

Унга кўра, 2024-2025 ўқув йили қабулида тўплаган баллари тасдиқланган қабул параметрлари чегарасига 4,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари белгиланган бўлиб, унга кўра, тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт бўйича қабул квоталари чегарасига:

  • 1,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун – 1,5 баробар;

  • 1,06 баллдан 2,05 баллгача етмаганлар учун – 2,0 баробар;

  • 2,06 баллдан 3,05 баллгача етмаганлар учун – 2,5 баробар;

  • 3,06 баллдан 4,05 баллгача етмаганлар учун – 3,0 баробар.

Бунда, ушбу тоифадаги абитуриентлар учун тўлов-контрактнинг минимал миқдорларини ҳисоблашда:

  1. олий таълим муассасаларида Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган (стипендиясиз) базавий тўлов-контракт бўйича ўқитиш қиймати қўлланади;

  2. молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасаларида эса 2024/2025 ўқув йили қабули учун бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ўзлари белгилаган (стипендиясиз) тўлов-контракт миқдорларига нисбатан юқоридаги баробарлар ҳисобланади.

Маълумот учун, табақалаштирилган тўлов-контракт қийматини 2024 йил 15 октябрга қадар тўлиқ тўлаган абитуриентларга 10 фоизлик чегирма берилади. Барча йўналишлар учун белгиланган супер-контракт миқдори билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг 2024-2025 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланганди


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ Супер-контракт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made