“Сўнгги қўнғироқ” куни газли шарлар портлаб, ўқувчи қизнинг сочи ёниб кетди (видео)

3-саҳифа

image
“Сўнгги қўнғироқ” куни неча ўқувчи “права”сиз машина ҳайдагани айтилди north_east

“Сўнгги қўнғироқ” куни неча ўқувчи “права”сиз машина ҳайдагани айтилди

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятидаги мактаблардан бирида “Сўнгги қўнғироқ” байрамида газли шарлар портлаб, ўқувчи қизнинг сочи ёниб кетгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат бўйича вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, тармоқларда сиздирилган ҳолат жорий йилнинг 24 май куни вилоятнинг Чортоқ туманидаги 48-сонли мактабда содир бўлган. Ҳолат ортидан ўз вазифасига совуққонлик билан қарагани, ташкилотда ўрнатилган ички меҳнат тартиб қоидаларини қўпол равишда бузгани, ўзига юклатилган лавозим вазифаларини лозим даражада бажармагани ва бир қатор камчиликларга йўл қўйгани учун мактаб директори ишдан олинган.

Шунингдек, муассасанинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ва синф раҳбарига нисбатан тегишли интизомий жазо чораси қўлланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мактаблардаги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларида хавфсизликни таъминлаш мақсадида ҳуқуқ-тартибот ходимлари ва ҳарбий хизматчилар жалб этилиши хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган Сўнгги қўнғироқ Чортоқ тумани

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг