Сунъий интеллект ёрдамида одамлардан катта миқдорда пул ўғирланди

Олам

image

Фирибгарлар ўтган йилда нейрон тармоқлар ва сунъий интеллект ёрдамида шифокорлар ва адвокатларнинг овозларини сохталаштириш орқали бехабар одамлардан тахминан 11 млн АҚШ доллари ўғирлашган. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Таъкидланишича, сўнгги пайтларда бундай ҳолатлар кўпайиб бормоқда. Бундан нафақат оддий одамлар, балки турли корхоналар ҳам жабр кўрмоқда.

Аввалроқ, хитойлик банк менежери фирибгар овозини “банк директори” деб ўйлаган ва 35 миллион АҚШ доллари ўтказиб берган. Худди шундай ҳодиса Британия энергетика фирмасида ҳам содир бўлган.

У ерда бехабар ходим олувчи асосий фирманинг бош директори эканлигига ишонч ҳосил қилганидан кейин жиноятчиларга тахминан 250 минг АҚШ доллари ўтказиб берган.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Киберхавфсизлик Сунъий интеллект

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг