Солиқ қўмитаси огоҳлантириш билан чиқди

Ўзбекистон

−

visibility3080 timer1 дақиқа

image

Telegram мессенжерида Солиқ қўмитаси номидан фаолият юритаётган киберфирибгарларга тегишли 50 га яқин ёпиқ ва очиқ гуруҳ, канал ҳамда бот аниқланди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.

Қўмита Киберхавфсизлик хизмати ўтказган мониторинг давомида аниқланган мазкур ресурслар орқали фойдаланувчиларга сохта таклифлар берилаётгани маълум бўлган.

Хусусан, фирибгарлар кешбэк чекларини сотишга уриниши, пул эвазига ижара шартномаларини расмийлаштиришни таклиф қилиши, “кешбэк орқали пул ишланг” мазмунидаги реферал акцияларни тарқатиши аниқланган. Шунингдек, улар қўмита номидан турли хабарлар ва хавфли иловаларни тарқатган.

Аниқланган ресурслар орасида soliquz_chek_keshbek, SoliqUz_keshbeklar, Soliqmobilxizmati, SoliqUzbDavlat_bot ва keshbek_soliqbot каби номлар бор.

Қайд этилишича, ҳолатлар юзасидан Солиқ қўмитаси Киберхавфсизлик хизмати Telegram’нинг техник қўллаб-қувватлаш хизматига расмий мурожаат юборган.

Қўмита фуқароларни норасмий канал ва гуруҳларга қўшилмаслик, улардаги ҳаволаларни очмаслик ҳамда бундай манбалардан олинган иловаларни қурилмаларга ўрнатмасликка чақирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда Солиқ қўмитаси раиси номидан очилган сохта аккаунт орқали идора ходимларига турли хабарлар юборилаётгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг