Сунъий интеллект сабаб Apple даромадлари камайди
Технология
−
05 Август 2023
4074Apple компанияси 2016 йилдан бери кузатилмаган энг узоқ муддатли савдо пасайишига дуч келди. Бунга унинг кетма-кет йилнинг учинчи чорагида ҳам сунъий интеллектга катта сармоя киритгани сабаб бўлган. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди.
1 июлда якунланган учинчи чорак учун Apple савдо даромади 1,4 фоизга камайди ва 81,8 миллиард АҚШ долларига тушди. Apple бош ижрочи директори Тим Кукнинг айтишича, харажатларнинг кўпайиши қисман генератив сунъий интеллект устида олиб борилган ишларга тўғри келади.
“Биз кўп йиллар давомида CИ технологияларининг кенг доираси, шу жумладан генератив СИ бўйича тадқиқотлар олиб бормоқдамиз. Биз одамларнинг ҳаётини осонлаштиришга ёрдам бериш учун ушбу технологияларни янада ривожлантиришда давом этамиз. Бунга анчагина сармоя тикканмиз ва бу сиз кўриб турган харажатларда намоён бўлади”, деди Кук.
Apple’нинг тадқиқот ва ривожлантириш сарф-харажатлари жорий йил учун 22,61 миллиард долларни ташкил этди, бу ўтган йилги миқдордан 3,12 миллиард долларга кўп дегани.
Эслатиб ўтамиз, Apple узоқ кутилган iPhone 15 смартфонини 13 сентябрда намойиш қилишни режалаштиряпти.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь