Сўхдаги можародан кейин туманга янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
03 Июнь 2020
13679Бугун, 3 июнь куни Фарғона вилояти Сўх туманида навбатдан ташқари сессия бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.
2019 йилдан буён туман Ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Сайидбаҳром Сайидмусаев Сўх тумани ҳокими этиб тайинланди.
У 1970 йилда Қўштепа туманида туғилган. Фарғона давлат университети, ИИВ академиясини тамомлаган. Қува, Бешариқ туман ҳамда Қўқон шаҳар ИИБ бошлиғи ҳамда вилоят ИИБ жиноят қидирув бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган.
Аввал хабар қилинганидек, 2020 йил 31 май куни Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегараси “Чашма” участкасида Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг чегарадош ҳудудлари аҳолиси ўртасида можаро келиб чиққан эди. Можаро “Чашма” булоғини ариқларини биргаликда тозалаш пайтида келиб чиққан.
Икки мамлакатнинг чегарадош вилоятлари раҳбарларининг музокаралари натижасида вазият тўлиқ назоратга олинди.
Вазирликлар ва вилоят бошқармалар раҳбарлари Сўх туманида бўлиб, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида манзилли чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқди.
LiveБарчаси