Сўх тумани аҳолиси учун 5 та тумандан ер майдони ажратилади

Жамият 10481
image

Сўх тумани аҳолиси учун Фарғона вилоятининг Ёзёвон, Қўштепа, Бағдод, Риштон ва Бувайда туманлари ҳудудида деҳқончилик қилиш учун экин ер майдони ва ипотека кредитлари асосида квартиралар ажратилади. Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгилаб берилди. 

Қарор билан, Фарғона вилояти ҳудудида марказлаштирилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларига, шунингдек саноат корхоналарида янги ташкил этилаётган иш ўринларига Сўх тумани аҳолисини кенг жалб қилинади.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Сўх туманининг иш билан бандлиги таъминланмаган аҳолининг бир қисмини Тошкент шаҳрида йирик объектларда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларига тизимли равишда жалб қилинишини таъминлайди. 

Қарор билан қабул қилинаётган дастурга кўра: 

•    Сўх тумани Қайроқ массивидаги 1 448 гектар яйлов майдонларини ўзлаштириш учун уч кўтармали “Қайроқ” насос станциясини босқичма-босқич қурилади;

•    Сўх тумани Ҳушёр ширкат хўжалиги Бўстон ҳудудидаги 600 гектар экин ер майдонлари ва 100 гектар аҳоли томорқаларини кафолатли сув билан таъминлаш учун “Ҳушёр-1” ва “Ҳушёр-2” насос станцияларини таъмирлаш, 1 дона янги насос агрегатини ўрнатиш ва 1,5 км узунликдаги юқори кучланишли электр линияси тортилади;

•    туманнинг “Варган”, “Касмидон”, “Самидон”, “Малбут”, “Девайрон”, “Тоён” ва “Ҳушёр” массивларидаги фойдаланишдан чиқиб кетган 336 гектар суғориладиган ер майдонларини 11 та тик суғориш қудуқлари ва насос агрегатларини қуриш орқали ўзлаштирилади. Бунда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан 2 та бурғулаш техникасини ажратилади;

•    4 525 та хонадоннинг 462 гектар томорқа ер майдонларини кафолатли сув билан таъминлаш мақсадида 12 та тик қудуқ қазиш ва “Шарқобод” ҳудудидаги мавжуд насос агрегатларни тўлиқ реконструкция қилинади;

•    лойиҳа институтларини жалб қилган ҳолда “Жавпоя” массивидаги адирлик ер майдонларини ўзлаштиришнинг иқтисодий самарадорлиги бўйича хулоса тайёрланади;

•    туманда барча турдаги техникаларга бўлган талабни аниқлаш ва талаб этиладиган техникалар 2020–2021 йилларда тижорат банкларининг кам фоизли кредитлари ёки лизинг асосида етказиб беришлади;

•    2020 йилда 9,5 км ва 2021 йилда 12,4 км сел йўлларини таъмирлаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш ишларини амалга оширилади;

•    Сўх тумани “Чашма” МФЙ ҳудудидаги “Обиширсой” устида жойлашган “Тариқ” кўпригини янгидан қурилади. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 226
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×