Сўх туманидан самолёт ва вертолёт қатнови йўлга қўйилади

Жамият

image

Ўзбекистон – Қирғизистон Ҳукуматлараро комиссиялар учрашувларида Давлат чегаралари делимитация масаласини ҳал этиш, Фарғона вилоятининг Риштон туманидан Қирғизистон ҳудудидан ўтувчи Сўх туманига автомобиль йўлини очиш масаласини ва Қирғизистон ҳудудидаги яйловлардан фойдаланиш масаласини кўриб чиқиш белгиланди. Бу ҳақда Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан қабул қилинаётган 2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастурида сўз боради. 

Қарор билан, Ташқи ишлар вазирлиги Мудофаа вазирлиги билан биргаликда Қирғизистон Республикаси ҳаво ҳудудидан фойдаланиш масаласини ҳал этиши белгиланган. 

Шунингдек, Транспорт вазирлиги Қирғизистон Республикаси ҳаво ҳудудидан фойдаланиш масаласи тўлиқ ҳал этилгандан кейин бир ҳафта муддатда Фарғона шаҳридан Сўх туманига кичик авиация транспорти орқали аҳолига мақбул нархларда қатновлар йўлга қўйилишини таъминлаши белгиланган. 

Фарғона вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда Сўх туманида самолёт ва вертолётлар учун учиш-қўниш майдончаларини ташкил этиши лозим. 

Молия вазирлиги Фарғона шаҳридан Сўх туманига кичик авиация транспорти қатнови бўйича кўрилган зарарларни қоплаш учун компенсация тўловларини жорий йилда Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан қопланишини ва келгуси йилларда Давлат бюджети параметрларида назарда тутилишини таъминлаши керак. 


Мақола муаллифи

Теглар

Президент қарори Сўх тумани

Баҳолаганлар

294

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг