Суиқасд ё қотиллик. Нодира Қодированинг танасида иккита ўқ изи бўлган
Олам
−
07 Октябрь 2019
14204Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Туркия парламенти депутати, нафақадаги генерал Ширин Уналнинг уйида ўзини отиб ўлдиргани айтилган Нодира Қодирова иши бўйича суриштирувда қатор шубҳали вазиятлар борлиги жамоатчилик орасида эътирозларга сабаб бўлиб келаётганди. Қодированинг жасади Ўзбекистонга келтирилгач, унинг жасадини ювган ғассол танада иккита ўқ изи борлигини кўрган. Бу эса шубҳалар бежиз эмаслигига ишора қиляпти.
Нодира Қодированинг акаси Муҳаммад Али Қодиров ҳам синглисининг танасида ургандан кеин қоладиган излар бўлгани ва унга масофадан ўқ узилганини айтяпти.
Унинг таъкидлашича, ҳодиса куни синглисининг юзида қон излари бўлган. Аммо моргга олиб борилганда, танадаги қонлар тозалаб ташланган.
“Агар инсон ўз кўкрагига ўқ узган бўлса, унда қандай қилиб куюк излари бўлмаслиги мумкин? Ўқ кирган жойларда куюк излари йўқ эди. Бундан ташқари синглим аввал калтакланган ва унга масофадан ўқ узилган”, деган Муҳаммад Али.
Нодира Қодированинг акаси синглисига қўйилаётган “фоҳиша”лик айблови ҳам туҳматдан бошқа нарса эмаслигини айтяпти.
Бундан ташқари, улар жасад Ўзбекистонга олиб келинганидан сўнг қайта экспертиза қилишни исташган. Бироқ Ўзбекистон томони бунга эҳтиёж йўқлигини билдирган.
Ушбу иддаоларга жавобан, турк суд-экспертиза хизмати вакили Шебнем Корур Финанчининг айтишича, жасадни текшириш жараёни фото ва видео суратларга қайд этилган. Агар адвокатлар талаб қилса, ушбу ёзувларни улар тақдим этишга тайёр.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси ходимлари мазкур ҳодиса юзасидан Анқара бош прокуратурасига мурожаат билан чиқишган. Улар шунингдек, яқин орада мазкур масала юзасидан баёнот билан чиқишлари мумкинлигини ҳам таъкидлашган.
Эслатиб ўтамиз, Туркиянинг “Адолат ва тараққиёт” партияси депутати, нафақадаги генерал Ширин Уналнинг уйида оқсоч бўлиб ишлаётган 23 яшар ўзбекистонлик Нодира Қодирова генералнинг тўппончаси билан ўзини отиб қўйганди.
Ширин Уналнинг уйида икки ўзбек аёли оқсоч бўлиб ишлаган. Нодира асосан генаралнинг доимий эътиборга муҳтож рафиқасига ёрдамчи бўлган. Марҳуманинг жасади жорий йилнинг 25 сентябрь куни Ўзбекистонга олиб келинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь