Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигига директор тайинланди

Жамият

image

Камолиддин Фахрутдинович Талипов Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг директори этиб тайинланди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори кеча, 15 октябрь куни қабул қилинди.

Камолиддин Талипов бунгача “Silk capital” АЖ Кузатув кенгашининг раиси лавозимида ишлаган. Турли йилларда қимматбаҳо қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директори ҳамда Марказий банкнинг турли лавозимларида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, Агентлик Президентнинг 2019 йил 2 августдаги ПҚ–4412-сон қарори билан ташкил этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов агентлик

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг