Суарес фаолиятини якунламоқчи

Спорт

image

Бразилиянинг “Гремио” клуби ҳужумчиси Луис Суарес соғлиғидаги муаммолар туфайли фаолиятини якунламоқчи. Бу ҳақда “Esportes GZH” хабар берди.

Манбага кўра, 36 ёшли уругвайлик футболчи тиззасидаги муаммолар туфайли футболни тарк этиш ҳақида ўйламоқда. Қайд этилишича, Бразилия клуби шартномани якунламоқчи, бироқ ўзаро келишувга кўра, футболчи жамоадан кетганидан кейин бошқа клуб билан битим имзоласа, “Гремио”га товон пули тўлайди.

Суарес Гремиога Уругвайнинг “Насьонал” клубидан ўтганди. 36 ёшли ҳужумчининг Бразилия клуби билан шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган. Уругвайлик ҳужумчи 2022/23 йилги мавсумда клуб сафида 25 та ўйин ўтказиб, 11 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Гремио Луис Суарес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг