Стивен Кинг ўз асарини ўзбек режиссёрига 1 долларга сотди
Маданият-санъат
−
18 Август 2023
9884Ўзбекистонлик талаба Гулнора Иванова бутун дунёга машҳур америкалик ёзувчи Стивен Кингдан “Қўл бериб кўришмаган одам” қиссасини суратга олиш ҳуқуқини 1 долларга сотиб олиб, у асосида фильм суратга олди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Маълумотларга кўра, талаба “Dollar Baby” номли дастурида иштирок этган. Унда Стивен Кинг ёш режиссёрларга ўз асарларидан фойдаланиш имкониятини беради.
Шунингдек, Иванова томонидан суратга олинган ушбу фильм Малайзиядаги халқаро кинофестивалда “Энг яхши триллер” номинациясида ғолиб чиқди.
“Фильм ҳозирча омма учун эълон қилинмади. У очиқ намойишга қўйилиши биланоқ, саҳифаларимда хабар бераман”, дея қўшимча қилди режиссёр.
Маълумот учун, “Қўл бериб кўришмаган одам” қиссаси 1985 йилда Стивен Кингнинг "Скелетон экипажи" китобида нашр этилган. Унда бир тегиш билан барча тирик мавжудотларни ўлдириши мумкин бўлган лаънатланган одам ҳақида ҳикоя қилинади.