Стикер “отмен” бўлдими? (видео)

Жамият

Хабарингиз бор, Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан жорий йилнинг 30 март соат 06:00 дан 20 апрель соат 00:01 га қадар вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида автомобиллар махсус рухсатнома (стикер)ларсиз бошқариш тақиқланганди.

Рухсатномалар Давлат хизматлари марказлари орқали берилиши белгиланди. Бугун, 30 март куни ДХМлардан бирида шахсий автомобилларни бошқариш учун 1 апрелгача рухсат берилгани ҳақидаги эълон илинган суратлар тарқалди. Кейинроқ бунга раддия берилди. Аммо муаммо шу билан ҳал бўлгани йўқ.

QALAMPIR.UZ`га ДХМларда стикер бериш бекор қилингани билан боғлиқ видео келиб тушди. Унда ДХМ олдига рухсатнома олиш учун келган фуқароларга стикер бериш тўхтатилганини айтаётган марказ ходимини кўриш мумкин. Бизга маълум бўлиши ушбу видео Тошкент шаҳри Олмазор тумани Давлат хизматлари марказида суратга олинган. 

“Автомобилда юриляпти. Мен ўзим шахсан эрталаб поликлиникага бориб, қайтиб келдим. “ГАИ” ходимлари турибди, тўхтатмаяпти. Рухсатномани сўраётгани ҳам йўқ. Ариза қабул қилишга (топширишга) турманглар. Бугундан аризалар қабул умуман қилинмайди”, дейди ДХМ ходими.

Атрофдаги фуқаролардан бири ариза топшириб қўйганлар жавобини билиши мумкинми, дея сўраганда, марказ ходими қуйидагича жавоб қайтарди:

“Стикер берилмаяпти. Бу ҳолат қачонгача давом этиши номаълум. “Отмен” дейилди-ку”, дея тушунтирди ДХМ вакили.

Ҳукумат қарорни қабул қилди. Аммо шошиб қабул қилган қарорига ўзи ҳам ечим топа олмаяпти чоғи. Стикер бериши керак бўлган ДХМ ҳам ўз-ўзидан жараён тўхтатилганини айта олмайди. Юқоридан топшириқ бўлганки, одамларга бемалол айтиляпти. Бироқ ҳозирча рухсатномалар бекор қилингани ҳақида расмий маълумот берилганича йўқ. Кутамиз...


Мақола муаллифи

Теглар

ДХА ДХМ коронавирус махсус рухсатнома

Баҳолаганлар

708

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг