Шахсий автомобилда ҳаракатланишга 1 апрелгача рухсат берилдими?
Жамият
−
30 Март 2020
14177Ижтимоий тармоқларда Давлат хизматлари марказларида махсус рухсатнома бериш 1 апрелга қадар талаб этилмаслиги ҳақидаги эълон жойлаштирилганлиги юзасидан хабарлар тарқалди. Мазкур эълонлар юзасидан Давлат хизматлари агентлиги расмий баёнот берди.
Қайд этилишича, мазкур эълон расмий асосга эга эмас. Ҳозирда ушбу эълон Марказлардан олиб ташланган.
Соҳага оид ўзгариш мавжуд бўлган тақдирда, бу ҳақида маълумот расмий саҳифаларимизга жойлаштирилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан жорий йилнинг 30 март соат 06:00 дан 20 апрель соат 00:01 га қадар вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида автомобиллар махсус рухсатнома (стикер)ларсиз бошқариш тақиқланди.
Автомобилларга махсус рухсатномани электрон шаклда ҳам олиш имконияти ҳам яратилди.