Станионис Ғиёсовга қарши жангдан қочишга уриняпти
Спорт
−
07 Январь
3204Яримўрта вазн тоифасида IBF чемпиони Жейрон Эннис (33-0, 29 КО) ҳамда WBA чемпиони Эймантас Станионис (15-0, 9 КО) ўзаро жанг қилиш бўйича музокара ўтказмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
“Умид қиламанки, биз келишувни муваффақиятли якунлай оламиз”, дейди Энниснинг промоутери Эдди Хирн.
2022 йилдан бери Станионис бор-йўғи икки марта рингга чиққан. Унинг WBA камари учун ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов мажбурий даъвогар саналади. Ташкилот боксчилар ўртасидаги жангга расман буйруқ берган ва икки томон жанг бўйича музокара олиб бораётганди. Қизиғи, Эдди Хирн бир пайтнинг ўзида Шаҳрам Ғиёсовнинг ҳам промоутери ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ оғзи берикитилган айиқ билан машғулот қилгани учун Шаҳрам Ғиёсовга чора кўрилгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси