Айиқ билан машғулот қилган Шаҳрам Ғиёсовга чора кўрилди (видео)

Спорт

image

Бир неча кун олдин ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов ижтимоий тармоқдаги саҳифасига айиқ билан машғулот ўтказгани акс этган видеони жойлаштирганди.

Айиқ билан машғулот ўтказиб, ҳуқуқбузарликка йўл қўйган боксчи Шаҳрам Ғиёсовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 111-моддасига кўра маъмурий баённома расмийлаштирилди. Бу ҳақда Экология вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

111-моддага кўра, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, яъни уларни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қийноққа солиш ёки уларга азоб бериш базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса ёхуд ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик вояга етмаган шахс ҳозирлигида содир этилган бўлса ёки ҳайвонларнинг ўлимига ёхуд майиб бўлишига олиб келса,  базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади

Ҳуқуқбузар базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида, яъни 1 миллион 125 минг сўм жаримага тортилди ва қилган иши учун узр сўради.


Мақола муаллифи

Теглар

Шаҳрам Ғиёсов Экология Айиқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг