SpaceX антенна ва роутерсиз ишлайдиган алоқа тизимини тақдим этди

Технология

image

2 январь куни SpaceX компанияси тўғридан тўғри смартфондан антенна ёки роутерсиз уланиш мумкин бўлган биринчи олтита қурилма ҳамда 21 та Starlink сунъий йўлдошларини орбитага учирди. Бу ҳақда "3d news” нашри хабар берди.

Билдирилишича, ракета маҳаллий вақт билан 8:44 да Калифорниядаги Space Launch Complex 4 East (SLC-4E) учириш майдончасидан космосга кўтарилган. Дастлаб парвоз декабрь ойининг ўрталарига мўлжалланганди. Бироқ SpaceX баъзи номаълум муаммолар туфайли миссияни кечиктиришга мажбур бўлди.

Янги Starlink сунъий йўлдошлари стандарт роумингга ўхшаш тармоқ интеграцияси орқали ишловчи ривожланган модемга эга. 

SpaceX бош директори Илон Маскга кўра, ушбу сунъий йўлдошлар ер юзининг исталган нуқтасида мобил телефонларга уланиш имконини беради. Бу орқали уяли алоқа мавжуд бўлмаган ҳудудларда хабар алмашиш ва қўнғироқлар тизимини йўлга қўйиш мумкин. Аммо ҳали ушбу тармоқнинг тезлиги Ерда ҳозир мавжуд бўлган тармоқлар билан рақобатлашолмайди. 

“Агар бутун минтақа ёки мамлакатда катта бўрон, сув тошқини, ёнғин, торнадо, зилзила туфайли уяли хизмат кўрсатиш тўхтаб қолса ҳам, барча уяли алоқа миноралари ишдан чиққан бўлса ҳам, сизнинг телефонингиз ишлайверади”, деди Маск ушбу тизимнинг афзалликларини тушунтирар экан. 

Ҳозирча ушбу хизмат орқали матнли хабарларни юбориш мумкин. Аммо 2025 йилга келиб, қўнғироқлар ва интернет эса 2025 йилда ишга туширилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ америкалик миллиардер Илон Маскнинг SpaceX компанияси Falcon Heavy ракетаси ёрдамида АҚШ Қуролли Кучларининг Х-37B экспериментал учувчисиз космик самолётини коинотга юборганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

SpaceX Илон Маск Starlink

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг