Сон Хён Мин “Лос Анжелес” футболчиси – Романо
Спорт
−
04 Август 3355 1 дақиқа
Жанубий Кореялик вингер Сон Хён Мин АҚШнинг “Лос Анжелес” жамоасига ўтади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Унинг билдиришича, томонлар ўртасида оғзаки келишувга эришилди. “Тоттенхэм” ушбу трансфердан 15 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олади.
Маълум бўлишича, айни пайтда Жанубий Кореяда бўлиб турган Сон “Тоттенхэм” жамоаси билан Буюк Британияга қайтиб кетмаган. У ҳозирда “Лос Анжелес” билан ҳужжатларнинг расмийлаштирилишини кутмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сон Хён Мин ватанидаги “Ньюкасл”га қарши ўртоқлик ўйини олдидан 10 йиллик фаолиятидан сўнг “Тоттенхэм ” билан хайрлашгани хабар қилинган эди. Сон ушбу давр мобайнида биргина соврин – 2024-2025-йилги мавсумда Европа лигаси эгасига айланди.
Live
Барчаси