Сомалидаги теракт қурбонлари 100 дан ошиб кетди

Олам

image

29 октябрь куни “Аш-Шабоб” террорчилик гуруҳи жангариларининг Могадишо марказидаги Сомали Таълим вазирлиги биносига уюштирган ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 104 нафарга етди. Бу ҳақда пойтахт мэри Ясин Мадале маълум қилди. 

“Ўлганлар билан бирга яна 269 киши жароҳат олди”, дея унинг сўзларидан иқтибос келтирган “Somali Guardian” ахборот. 

Аввалроқ Сомали Президенти Ҳасан Шайх Муҳаммад 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлганини маълум қилган эди. 

Террористлар 29 октбрь куни эрталаб шаҳар марказида жойлашган Таълим вазирлиги биноси ёнида портловчи моддалар билан тўлдирилган иккита машинани портлатиб юборган. Агентликнинг ёзишича, ҳозирда пойтахт шифохоналари жабрланганлар билан тўла ва шифокорлар уларга тез ёрдам кўрсатишга дош бера олмаяпти. 

“Chabelle Media Network” хабарига кўра, тиббиёт органлари фуқароларни қон топширишга чақирган. Натижада қон топшириш пунктлари олдига оломон тўпланди. Кампанияда армия бўлинмалари ҳам қатнашмоқда. 

1969 йилда ҳарбий тўнтариш натижасида Сиад Барре Сомалида ҳокимиятни қўлга олди. У 1991 йил январигача мамлакатни бошқарган, кейин эса исёнчилар пойтахтига яқинлашганда Могадишодан қочишга мажбур бўлган. Барренинг кетиши билан Сомалида фуқаролар уруши бошланди, бу эса 2004 йилда "Аш-Шабоб" террорчилик гуруҳини вужудга келтирди. 2010 йилга келиб у кенг ҳудудларни назорат қилди, аммо 2011 йилнинг ёзида у Сомали пойтахтини тарк этишга ва мамлакат ҳукумати ва унинг иттифоқчиларига қарши партизан тактикасига ўтишга мажбур бўлди. 2012 йил февралида гуруҳ етакчиларидан бири жангарилар “Ал-Қоида” террорчилик тармоғига қўшилганини маълум қилган эди. “Аш-Шабоб”нинг умумий сони, турли ҳисоб-китобларга кўра, 10 минг жангаригача етади.


Мақола муаллифи

Теглар

Сомали

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг