Сомалида портлаш оқибатида камида 22 бола ҳалок бўлди
Олам
−
11 Июнь 2023
4349Сомалининг Қуйи Шабелле провинциясида юз берган портлашда камида 22 нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Anadolu" хабар қилди.
Туман маҳаллий ҳокимияти вакили Иброҳим Малабоунинг айтишича, портлаш болалар ўйнаётган боғда содир бўлган.
Унинг сўзларига кўра, уч нафар бола жароҳатланган.
Келтирилишича, Малабоу портлашда "Аш-Шабоб" террор ташкилотини айблаган
“Аш-Шабоб” жангарилари, ўз навбатида, Африка Иттифоқи тинчликпарвар миссияси аскари томонидан ташланган қўл гранатаси портлаганини маълум қилган.
LiveБарчаси