Сомалида автобус портлатилди. Қурбонлар сони 100 га яқин

World

image

Бугун, 28 декабрь куни Сомали пойтахти Могадишо шаҳрида миналаштирилган йўловчи автобуси портлади. Натижада ҳозиргача 90 нафар одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда Сомали парламенти аъзоси Абдураззоқ Муҳаммад маълум қилди.

“Менга қурбонлар сони 90 нафардан кўплиги ҳақида маълумот беришди. Уларнинг 17 нафари Сомали полицияси ходимлари, 73 нафари оддий аҳоли вакиллари ва 4 нафари чет эллик”, деб ёзган парламент аъзоси Twitter`даги саҳифасида.

Ҳозирча Сомалида фаол бўлган ҳеч бир гуруҳ бу портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.


Rate Count

132

Rating

3

Rate this article

Share with your friends