Солиқ тизими амалдори $1000 пора билан ушланди (видео)
3-саҳифа
−
22 июл 5460 1 дақиқа
Навоий вилоятида тадбиркорнинг солиқ қарздорлиги ва молиявий жаримасини “ҳал қилиб бериш” эвазига пора олаётган солиқ инспектори қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Аниқланишича, Конимех тумани Солиқ инспекциясининг камерал солиқ текширувлари шуъбасида Давлат солиқ бош инспектори лавозимида ишловчи шахс тадбиркорлардан бирининг солиқ қарздорлигининг бир қисмини камайтириш ҳамда молиявий жарима қўлламаслик эвазига 1000 АҚШ доллари талаб қилган.
Тезкор тадбир давомида мансабдор шахс келишилган пул маблағларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилоятида хизмат мавқеидан фойдаланиб пора олишда гумон қилинаётган туман ИИБ терговчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилган эди.
Live
Барчаси