Соғлиқни сақлаш вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
Жамият
−
12 Сентябрь 2023
5486Соғлиқни сақлаш вазири Амирулло Иноятовга янги ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 12 сентябрь куни Фаррух Раҳимович Шарипов, Фарходжон Муҳаммаджонович Тошпулатов ва Олим Муродуллаевич Омоновлар ушбу лавозимга тайинланган.
Фаррух Раҳимович Шарипов 1969 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Меҳнат фаолиятини 1-сон Самарқанд клиник шифохонаси шифокор-хирурги вазифасидан бошлаган.
Кейинчалик 1-сон Самарқанд клиник шифохонаси амбулатор-хирургия маркази бошлиғи, Тошкент вилояти 1-сон клиник шифохонаси Бош шифокорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари, Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, Сирдарё вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, ССВ Моддий-техник базани ривожлантириш Бош бошқармаси бошлиғи, Яккасарой туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи каби масъул лавозимларда ишлаган.
Шунингдек, Шарипов Соғлиқни сақлаш вазирлиги Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директори вазифасида ҳам фаолият юритган.
Олим Муродуллаевич Омонов эса бунга қадар “Чорвоқ” туристик рекреацион зонаси дирекцияси” давлат унитар корхонаси директори, Вазирлар Маҳкамаси Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибиятида масъул ва “Uztelecom” АЖда кузатув кенгаши аъзоси сифатида фаолият юритган.
Фарходжон Муҳаммаджонович Тошпўлатов 1983 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети қошидаги ихтисослаштирилган Олий бизнес мактабини тамомлаган. У тайинловга қадар "Ўзагросуғурта" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь