Собиқ Президентнинг қизи ва куёви ижара уйга кўчиб ўтди

Олам 36258
image

АҚШ собиқ Президентининг қизи Иванка Трамп турмуш ўртоғи Жаред Кушнер билан биргаликда Вашингтондан Майамига кўчиб ўтди. Бу ҳақда ўз манбаларига таянган ҳолда CNN хабар берган. 

Манбага кўра, Иванка Трамп оиласи Майамидаги The Arte турар-жой мажмуасидан бир йилга ҳашаматли квартира ижарага олган. 

Таъкидланишича, бундай квартиранинг ўртача ойлик ижара нархи тахминан 40 минг долларни ташкил этади, квартирани сотиб олиш 7 миллион доллардан 15 миллион долларгача тушиши мумкин.

Иванка Трамп эри Жаред Кушнер билан биргаликда Американинг Индиан-Крик оролидан қиймати 30 миллион доллардан (24,8 миллион евро) ошадиган катта ер участкасига эга бўлгани ҳақида хабар бергандик. 

Иванка ва Жаред у ердан доимий яшашлари учун уй қуришни режалаштирган.

Шунингдек, Индиан-Крик Трамплар оиласининг Мар-а-Лаго номли ҳашаматли қароргоҳидан атиги бир соатлик масофада жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп ва унинг рафиқаси Мелания шу ҳафта бошида Вашингтондан Флорида шаҳрига, Мар-а-Лагога жўнаб кетишди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1506
Рейтинг: 3
t
×