Саида Мирзиёева Трампнинг қизи билан учрашди (фото)

Жамият

image

Бугун, 16 февраль куни Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида Бутунжаҳон аёллар форуми очилгани, унда Ўзбекистон Репсубликаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи – Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева иштирок этиб, нутқ сўзлагани ҳақида хабар берган эдик. 

Дубай амирлиги шайхи Манал бинт Муҳаммад бен Рашид Ал Мактум раҳбарлигида ташкил этилган ушбу форумда Халқаро валюта фонди ижрочи директори Кристалина Георгиева, АҚШ Президентининг қизи – Президент маслаҳатчиси Иванка Tрамп ва Буюк Британия собиқ Бош вазири, таниқли сиёсатчи Тереза Мэй иштирок этмоқда. 

Саида Мирзиёева ушбу форумда Манал бинт Муҳаммад бен Рашид Ал Мактум, Дубай валиаҳд шаҳзодаси Ҳамдам бин Муҳаммад ал-Мактум, Халқаро валюта фонди ижрочи директори Кристалина Георгиева, АҚШ Президентининг қизи – Президент маслаҳатчиси Иванка Tрамп билан учрашиб, суҳбатлашган. 

“Дубайда Бутунжаҳон аёллар форуми очилишидан олдин биз Жаҳон банки президенти Дэвид Малпасс билан суҳбатлашдик. У мени Иванка Трамп билан таништирди. 

Танишув давомида Иванканинг ёнида турган Халқаро валюта жамғармасининг бошқарувчи директори Кристалина Георгиева суҳбатга қўшилди. У ўзининг Ўзбекистон Президентига юксак ҳурматини қайд этди. 

Дубай амирлиги раҳбари шайх Муҳаммад бин Рашид Ал Мактумга ва Манал бинт Муҳаммад бин Рашид Ал Мактумга таклиф учун миннатдорлик изҳор этаман”, деб ёзади ўз саҳифасида Мирзиёева.

“Бугунги кунда бизда бор имкониятлар учун тараққиётимизга улкан ҳисса қўшган, барча йўналишларда астойдил ишлаган, лекин бугунги тенгҳуқуқлилик даражасига эришишимизни тасаввур қила олмаган оналаримиз ва бувиларимиз олдида қарздормиз”, деган Саида Мирзиёева форумдаги нутқида.

Эслатиб ўтамиз, форумга 87 мамлкатдан 3000 га яқин делегат, 100 та маърузачи, Халқаро Валюта Фонди, Жаҳон Банки, БМТ ва ПРООН каби ташкилотлар вакиллари таклиф қилинган. Форум 16-17 февраль кунлари бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Саида Мирзиёева Иванка Трамп

Баҳолаганлар

1031

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг