Собиқ Президент жиноий жавобгарликка тортилиши кутилмоқда

Олам

image

2014 йилдан 2019 йилгача Украинани бошқарган собиқ Президент Пётр Порошенко жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Мамлакат тергов бюроси Бош прокуратурага Пётр Порошенкони жиноий жавобгарликка тортиш бўйича сўров юборган. 

“Украинанинг Бешинчи Президенти иштирок этаётган жиноий ишларни судгача тергов қилиш ҳолатига жамоатчиликнинг катта эътиборини инобатга олган ҳолда,  биз Давлат тергов бюроси марказий аппарати терговчилари Бош прокуратурага Украинанинг бешинчи президентига гумон қилинганлик тўғрисидаги ҳисоботнинг лойиҳасини юборганликлари ҳақида хабар берамиз”, дейилади тергов бюроси ахборотида. 

Қайд этилишича, Порошенко Президентлик даврида, тўғрироғи 2019 йилнинг март-май ойларида Олий судга тайинловлар учун номзодлар сараланишида ноқонуний ишларни амалга оширган.

Бундан ташқари, собиқ президент конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартириш ёки йўқ қилишда, хизмат ваколатларини суиистеъмол қилишда ҳам гумон қилинмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Пётр Порошенко

Баҳолаганлар

61

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг