Собиқ ДХХ биноси ёнидаги дарахтларнинг ноқонуний кўчирилгани бўйича жиноят иши очилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда собиқ Давлат хавфсизлик хизмати биноси ўрнида меҳмонхона қурилаётгани ва қурилиш майдонида кўп йиллик дарахтлар кесилиб, ўралган ҳолда олиб чиқиб кетилаётганлиги ҳақида видеохабар тарқалганди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

"Ўтказилган текширишда юқоридаги ҳудудда олиб борилаётган қурилиш лойиҳаси доирасида “M.M.” МЧЖ томонидан соғлом ўсиб турган жами 53 туп қимматбаҳо навли кўп йиллик дарахтлар (эман, қарағай, айлантус ва бошқалар) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги “Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш ва улардан фойдаланиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 464-сон Қарори талабларига зид равишда ноқонуний равишда кўчириб олиб кетилганлиги аниқланди", дейилади хабарда.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан дарахтларни ноқонуний кўчирган хўжалик юритувчи субъект масъуллари ва бунга имконият яратиб берган мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Бош прокуратура жиноят ишини алоҳида назоратга олганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент шаҳар Экология бошқармаси ҳолат Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан ўрганилгани ва Юнусобод тумани Сайилгоҳ кўчасидаги 26 та эман дарахти белгиланган тартибда бошқа ҳудудга кўчириб ўтқазилаётганлигини маълум қилганди. Масъул МЖР раҳбари эса бу дарахтлар кўчириб ўтқазилганидан кейин 3 йил давомида доимий суғориш, ўғитлаш, илдиз тизимини озиқлантириш, ҳашаротлар ва зараркунандаларга қарши кураш ва бошқа зарурий ишлар амалга оширилишини айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

дарахт собиқ ДХХ биноси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made