Собиқ ДХХ биноси ҳудудидаги дарахтлар кесилиб, яширинча олиб кетилаётгани айтилмоқда
3-саҳифа
−
22 Май
2871Ижтимоий тармоқларда собиқ Давлат хавфсизлик хизмати биноси ўрнида меҳмонхона қурилаётгани ва қурилиш майдонида кўп йиллик дарахтлар кесилиб, ўралган ҳолда олиб чиқиб кетилаётганлиги ҳақида видеохабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Экологик партия муносабат билдирди.
"Иқлим ўзгаришини юмшатишнинг энг муҳим аспекти – бу дарахтларнинг кўп бўлиши. Шундоқ ҳам пойтахтимизда саноқли қолган дарахтларимизни асраш бўйича мораторийга ва экофаолларимиз бонг уришига қарамасдан ҳали ҳамон дарахткушлик тўхтамаяпти", дейилади партия баёнотида.
Экологик партия Бош прокуратура ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилишга масъул бўлган давлат ташкилотларидан зудлик билан ушбу ҳолатга чора кўришларини сўраган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили QALAMPIR.UZ'нинг ДХХ собиқ биноси ўрнида меҳмонхона қурилаётгани ҳақида журналистик суриштируви эълон қилинган эди.
LiveБарчаси