Словакияда фавқулодда вазиятда ишлашдан қочган шифокорлар жавобгарликка тортилади

Олам

image

Словакия Президенти Питер Пеллегрини фавқулодда вазиятлар вақтида ишлашдан бош тортган шифокорларни жиноий жавобгарликка тортишни назарда тутувчи қонунни имзолади. Бу ҳақда Словакия радиоси хабар берди.

Билдирилишича, қонун республикада юз бериши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда беморларни ҳимоя қилишга қаратилган.

“Агар шифокор бу вақтда ўз касбий вазифаларини бажаришдан бош тортса, агар унинг айби билан беморнинг ҳаёти хавф остида бўлса, у беш йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин”, дейилади хабарда.

Қонунни қабул қилиш иш ҳақини сезиларли даражада оширишни талаб қилган шифокорларнинг норозиликлари фонида республика ҳукумати ташаббуси билан вужудга келган.

Қайд этилишича, шифокорлар норозилик намойишлари сабаб декабрь ойида ўз иш жойларини ташлаб кетса, расмийлар соғлиқ учун фавқулодда ҳолат эълон қилиши ва янги ҳуқуқий нормани қўллаши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

шифокор Словакия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг