Словакия Президенти коронавирусга йўлиқди

Олам

image

АҚШда амалий ташриф билан бўлган Словакия Президенти Зузана Чапутовада коронавирус аниқланди. Бу ҳақда "TASR" ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Питтсбургда бўлган Чапутова кеча, 4 февраль, АҚШга ташрифининг сўнгги кунида, касаллиги туфайли бизнес дастурини бекор қилган.  У 1 февраль куни Канададан АҚШга келган, кейин эса Калифорнияга учган эди. 

Словакия Президенти тадбиркорлар делегациясига бошчилик қилган ва Google компаниясининг бош қароргоҳига ташриф буюрган.

Президент бугун Словакияга қайтиб келган. Шунингдек, у кейинги бир неча кунлик иш дастурини бекор қилгани маълум бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг декабрь ойида Германия канцлери Олаф Шольц коронавирусга чалинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус Словакия Зузана Чапутова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг